Дуо

Тимур сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум!
Менга шундай  бир  дуо ўргатинки, ўша дуосиз  мажлис ва учрашувларни бошламай. Мен равон  гапирай, эшитаётганлар тушунсин.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ томонидан ўзига ўта масъулиятли вазифа юклатилганини чуқур ҳис этган Мусо алайҳиссалом бу амри илоҳийни қабул этдилар. Фиръавннинг олдига боришларидан олдин ҳар нарсага қодир Аллоҳ таолодан ўзларининг машаққатли ишларида зарур бўладиган ёрдамларни бир йўла сўраб олдилар. Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан энг аввал:
«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил», деб сўрадилар.
Чунки, Аллоҳнинг динига одамларни даъват қилишда қалбнинг кенг бўлиши жуда муҳимдир. Қалби тор одам даъват ишини эплай олмайди. Қалби кенг одам эса, ҳатто, даъват йўлидаги машаққатлардан роҳатланади.
Кейин Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан енгиллик сўрадилар:
«Менинг ишимни осон қил».
Аллоҳ ишини осон қилмаган инсон ҳеч нарсага эриша олмайди. Инсоннинг ўзига қўйиб берилса, нима ҳам қила олар эди у. Фақат Аллоҳ таоло ёрдам бериб, ишини осон этган одамгина бирор нарса қила олиши мумкин.
Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳга учинчи тилаги:
«Тилимдаги тугунни ечгин», дейишлик бўлди.
Тилнинг бурро бўлиши ҳам даъватчилар учун жуда керак. Мусо алайҳиссаломнинг тилларида бир оз дудуқлик бор эди. Аллоҳдан ўша дудуқлик тугунини ечишни сўрадилар. Тилакнинг ортидан
«Сўзимни англасинлар», деб ўшанда одамлар у кишининг сўзини яхшироқ тушунишларини ҳам қўшиб қўйдилар.
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي۝ وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي۝ وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي۝ …
Тоҳа 25,26,27-оятлар.
Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг