Бурун битиши

akbarjon сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Хурматли сайт ходимлари. Мени бир неча йиллардан бери бурун битиши безовта килади, мазкур ҳолат қишда, ҳамда ёзнинг иссиқ кунларида кузатилади. Нафтизин томчисидан фойдалансам, бурним очилади, ундан бошқа дори таъсир қилмайди. Текширтирсам ҳеч нарса чиқмади. Масалан “Гайморит” йук. Ҳатто бурнимни ичини куйдирдим. Бир йилча яхши юрдим, аммо кейин яна ўша аҳвол. Баъзида кўпчилик орасида битиб қолади. Нафтизин томизгунимча шошиб қоламан, акс ҳолда жуда безовта қилади. Бошим қисиб, кўнглим айнайди. Илтимос, маслаҳат беринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган манзара аллергик ва вазомотор ринитларга ҳос. Бунда бурун ичи шиллиқ қаватлари – чиғаноқлари аллергик яллиғланиш ва қон томирлари кенгайиб кетиши ҳисобига шишиб кетади. Ёзганингиздай йирингли яллиғланиш-Гайморит бўлмаслиги ҳам мумкин.Республика аллергология марказига учраб, сабабини аниқлаш лозим бўлади. Аллоҳ комил шифо берсин. Нафтизинни эса қуйиб ишлатиш бора-бора ўрганиб қолиш, юрак ўйнаши, бурун ва томоқда қуриш каби асоратлар пайдо қилади, уни эҳтиётлик билан ишлатинг-у, имкон қадар тезроқ мутаҳассисга кўрининг. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг