Оила

Madina сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! 2 нафар фарзандимиз бор. Алҳамдулиллаҳ, лeкин турмуш ўртоғимни имонлари суст. Қандай қилиб эркак кишини тарбиялаш мумкин. Ҳадис, оятлар фойда бeрмаяпти. Фисқ ишлардан қайтмайдилар. Бир икки хиёнат кўчасига ҳам кирдилар.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!
Ҳидоят Аллоҳнинг қўлида. Аёл киши эркакни тарбиялаши қийин масала. Шу сабабдан унинг қилмишларига ва тарбиясига аёли жавобгар ҳам, масъул  ҳам эмас. Лекин Аллоҳдан умид қилиб, сўрайверинг. Гапи ўтадиган кишиларга мурожаат қилишингиз ҳам мумкин. Насиҳат қилишса, зора шу сабаб ўнгланиб қолса. Ўзингиз намуна бўлар даражада Аллоҳнинг йўлида мустаҳкам бўлинг ва сабр қилинг. Роббул аламиндан турмуш ўртоғингизга инсоф ва ҳидоят сўраб қоламиз. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг