Юрак оғриғи

Laylo сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг ёшлари 26 да. Охирги пайтда оиламизда қайнонам билан боғлиқ кўп низолар бўлаётганлиги сабаб, турмуш ўртоғим руҳий тушкунликка тушиб қолган ва чап тарафи, юрагида оғриқ тураётган экан. Сизлардан илтимос, уларга бирорта фойдали ва самарали дори тавсия қилсангиз.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Икки аёл икки тарафдан доимий “эговласа” тиллодан туйилган дорининг ҳам сиз истагандай самараси бўлмайди. Сабабни бартараф этиш чораларини кўриш лозим. Ахир барчамиз омонатмиз…
Вақтинча чора сифатида эса Барбовал, Валокардин, Кардиовален препаратларидан бирини олиб, 20 томчидан 3-4 маҳал қўллашингиз мумкин.
Албатта стресс-ЭКГ (яъни зўриқишдан сўнг велоэргометр ускунасида ВЭМ синамаси ) текшируви ўтказиш лозим. Ёшариб бораётган миокард инфаркти бир пайтда аҳвол шу тариқа давом этса, бечора эговланувчини сафларимиздан олиб кетиши мумкинлигини унутманг. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг