асаб

Asadullo сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мени асабим сал нарсага бузилаверади. Нима қилишим керак, маслаҳат беринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Аввалом бор асаб бекорга бузилмаслигини тушуниб олишимиз керак. Асабни бузилиши болалигингизда баъзи бир нохуш воқеалар таъсири ёки бирон касаллик оқибатида қолган асорат, эҳтимол ота-онангизда бор бўлган асабийликдан сизга ўтган бир парча бўлиши мумкин. Агар шу саволларга жавоб тополганимда эҳтимол кўпроқ ёрдамим теккан бўларди. Нима бўлганда ҳам инсон ўзини қўлга олишга ҳаракат қилиши лозим. Сизга аччиқ, шўр ва ҳаддан ортиқ ширин нарсалар мумкин эмас. Тез-тез янги тайёрланган ва кўп кўкат солинган салатларни истеъмол қилинг. Албатта тузсиз. Туз ўрнига лимон суви ва зайтун ёғи солингани маъқул. Эрталабки нонуштага албатта гречка, тариқ, сулув ёрмасидан тайёрланган сутли бўтқа истеъмол қилинг. Вазнингизни ўлчаб, ўша сонни 40 га кўпайтиринг ва хар куни шу миқдорда сув ичинг (масалан: 70 кг × 40 = 2800, демак 2 литр 800 гр). Ухлашдан ярим соат олдин 250 гр сутга 1 чой қошиғида асал солиб, илиқлигича ичинг. Иложи борича интернетдан ва телевизордан нохуш, инсонни кайфиятини бузувчи кўрсатувлар ва янгиликларни кўришдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кўп зикр қилинг, қалбингиз, миянгиз хотиржам бўлади.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг