Қин шамчалари

Laylo сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Илтимос мeнга қин шамчалари, улардан фойдаланиш ва турлари ҳақида маълумот бeринг. Мeнга “повидон йодид” свечасини ёзиб бeришган, зарари йўқми?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Буни ёзиб беришган мутаҳассислар билан маслаҳат қилганингиз маъқул эди, чунки улар қин ойнаси билан айнан сиздаги ўзгаришлар манзарасини кўрибгина шу ҳулосага келишган. Шамчаларга келсак,уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-антибактериал;
-замбуруғларга қарши;
-вирусга қарши;
-регенерацияловчи(яраларни битирувчи);
-оғриқ қолдирувчи;
-қинни торайтирувчи ва ҳ.к.
Повидон йод препаратингизнинг қутиси ичида дори воситасининг йўриқномаси мавжуд, диққат билан ўқисангиз барча зарарли ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқ-тиниқ ёзилган бўлади.Саволлар савияси ўсиб боришида иштирокларингиз учун алоҳида ташаккурларим. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг