Аборт

Динара сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Жаҳлдорман. 21 ёшдаман. 1 нафар қизим бор. Яна ҳомиладорман. Қайнонам бунга қарши бўлиб “чақалоқ туғилса мeни уйда бошқа кўрмайсизлар” дeб уйдан кeтиб қолди. Мeн ҳам ойимникига кeлдим. Маслаҳат бeринг, болани олдирсам гуноҳ бўладими?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни барчамизга насиб этсин!
Бу саволга «Мажмаъул фатава аш-шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат бергайсиз:
«Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина, онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина, рухсат берилади.
Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса, бўлади.
Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади:
А) агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса;
Б) агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан туғилиши аниқ бўлса.
Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим».
Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш асосида иш тутсинлар.
http://muslimaat.uz/maslahatlar/abort-haqida-2/

Баҳам кўринг