ўқувчиларни йўналтириш

МаслаҳатларМавзу: Педагог маслаҳатиўқувчиларни йўналтириш
Gulmira сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мактабда ўқиётган фарзандларимизни баҳо учун эмас айнан яхши ўқишга қандай қилиб йўналтирсак бўлади? (яъни қандқй мотивация қилиш мумкин?)

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Афсуски фарзандларингиз сони, қиз ёки ўғил ва неча ёшда эканлиги менга маълум эмас. Болаларни ҳақиқатдан ҳам баҳога эмас, фанга қизиқтириш керак. Статистикадан маълумки, айнан аъло баҳоларга ўқиганлар паст баҳога ўқиганларга нисбатан шахсий ҳаёти мамнунли, маъноли ва жамиятда ўз мавқеини топган инсонлардир. Пул топиш томонидан ҳам уларда муаммо йўқ. Шунинг учун фанга қизиқтириш афзал. Лекин, шунчаки «шу фанни ўзлаштир,сенга керак» дейиш керак эмас, балки нима учун кераклигини, сабабини тушунтириб, тез-тез шу ҳақда болалар билан мулоқотда бўлиш зарур. Бунинг учун Роберт Киосакининг «Богатый папа, бедный папа» номли китоб сериалларини ўқиб чиқишни тавсия қилган бўлардим. Агар фарзандларингиз рус тилини тушунишса шу авторнинг болалар учун китоблари ҳам мавжуд. Албатта ўғил фарзандлар учун бўш вақт топилдими спортга қизиқтириш керак. Профессионал спортга эмас, шунчаки бирор спорт тўгарагига демоқчиман. Чунки, бадани чиниққан болада қон системаси яхши ишлайди, мия яхши ривожланади, тафаккури бошқаларникидан фарқли бўлади ва бундай болалар ёмон, бемаъни ишларга вақт кетказишмайди. Ҳамда ота-она болаларнинг ҳаёти билан ҳар доим қизиқиши, шу ҳақда иложи борича кўп мулоқот қилиниши керак. Қиз болаларни бўш вақтларида албатта ислом динига, ҳадисларга, тикиш-бичиш, таом тайёрлаш, медицина ва психологияга қизиқтириш керак. Сабаби, катта бўлиб, турмуш қурганидан кейин уйдагиларнинг кайфиятини бошқариш, фарзандларига онг, савия, илмни бериш аёл кишининг қўлидадир. Психология бўйича, фарзандлар отадан фақатгина тарбиянинг бир қисмини эмас,  кўпроқ ҳар хил ҳис-туйғу ва шахватни намуна қилиб олишар экан. Онадан эса, илм ва маърифат, тафаккур қилиш, бирор бир воқеалардан маъно чиқариш ва фаҳм-фаросатни ўзлаштиришар экан. Шунинг учун маънавий тарбияни кўпроқ қизларга ва бадан тарбиясини кўпроқ ўғил болаларга бериш керак.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг