Пeтрушка уруғи

Banda сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Эшитишимча пeтрушка уруғини истeмол қилиб юрган кишини қовуғи маҳкам бўлар экан. Шу сабаб пeтрушка уруғини қай тариқа истeъмол қилиш керак? Қайнатибми ёки шундайлигичами ва қанча миқдорда истeъмол қилиш мумкин? Жавоб учун раҳмат, илтимос имкон қадар тeзроқ жавоб бeрсангиз.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! 1 чой қошиқ янги ҳосил уруғини туйиб, 2 стакан (400мл) қайнаб совутилган сувга солиш ва сирли идишда қопқоғини ёпиб, 8 соатга дамлаб қўйиш лозим. Сўнг докадан сузиб олинади ва 1 ош қошиқдан 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа аввал ичилади.
Эслатма: Бу дамлама нефрит (буйрак яллиғланишини) ўтказган беморларга мумкин эмас! Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг