Қўшимча машғулотлар

МаслаҳатларМавзу: Педагог маслаҳатиҚўшимча машғулотлар
Malika сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Фарзандларимиз биринчи чоракни тамомлашти. Буёғига ҳам ўқишларини иштиёқ билан давом эттиришлари учун таътилда нималар билан шуғуллантиришни тавсия этасиз?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Таьтил тугашига яқин устозлар билан мулоқотда бўлиб, фарзандингизнинг қайси фандан ўзлаштириши суст эканлигини билиб, шу фандан қўшимча машғулот ўтказишни тавсия қиламиз. Кундалик дарс жараёнида ўқувчини дарс жадвали юкламалари бироз чарчатиши мумкин. Таьтил кунлари бўш вақти кўп бўлгани учун, ўзлаштириши суст бўлган фанлар билан шуғулланиш осон кечади. Кўпроқ китоб ўқишни тавсия қиламиз. Ўзингиз ҳам китоб ўқиб унга намуна бўлишингиз керак. Ўқиган китобларни фарзандингиз билан бирга муҳокама қилиш уни мустақил фикрлашга йўналтиради. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг