қизим

Маслаҳатларқизим
Номаълум сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Қизим дeкабрда 3 ёшга тўлади, лeкин ҳали ҳам гапирмайди. Озгина қаттиқ гапга ич-ичидан эзилиб  йиғлаб юборади. Жуда қаттиққўллик қилсам янада қўрқоқ бўлиб қолади дeб урушишга хам қўрқаман. Яхши гапирсам баттар эркаланиб кетади. Қандай қилиб чаққон ва дадил қилиш мумкинлиги ҳақида маслахат бeрсангиз.

2 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!  7 ёшгача болага қаттиқ гапирилмайди. Ширин гапириб муомала қилишни тавсия қиламиз. Психолог ва логопед қабулида бўлиб уларнинг тавсияларини амалга оширинг.
Педагог, Арофат Сайдуллаевна

Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Аввалом бор фарзанларимизда бирор нуқсон сезсак, демак бу нуқсонни биз аёллар ўзимиздан қидиришимиз керак дегани. Агар қизингизда нимадандир қўрқиш, чўчиш, эзилиш бор экан, демак сизнинг ҳаёлларингизнинг туби бундан мустасно эмас. Ўйлаб кўринг, кимни кечирмагансиз, кимни кўришдан, гаплашишдан чўчийсиз ёки қўрқасиз. Фарзандларимиз 7-14 ёшга кирмагунларича онадан руҳий, ҳис туйғуларидаги кечинмаларни телепатик тарзда ўзлаштириб олишади. Чунки чақалоқлик киндиги узилгани билан,  маънавий киндик 14 ёшигача узилмаган бўлади. Ўз устингизда ишланг. Кўпроқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳмммад Юсуф хазратларининг «Ҳадис ва ҳаёт» номли китобларини ўқинг. Кечалари туриб тахажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилинг ва дуода бўлинг. Айтиш осонку, лекин дилингизни оғритган инсонларни ҳаммасини кечириб, ҳеч кимдан хафа бўлмасликка ҳаракат қилинг. Бу ҳақда чуқур ўйлаб кўринг. Агар психолог ёрдамига муҳтожлик сезсангиз албатта мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!
психолог, Мадина Джўраева

Баҳам кўринг