Турмуш ўртоғим хиёнат қиляпти

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиТурмуш ўртоғим хиёнат қиляпти
Муслима сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Оиланинг сирини айтиш яхши иш эмаслигини биламан. Аммо, маслаҳатингизга муҳтожман. Турмуш ўртоғимга вазмин, илмли йигит бўлгани учун уларнинг ўтмишида гаплашган «қиз»лари борлигини билсам ҳам турмушга чиққанман. Уларнинг муносабати менга яхши. Улар ҳаммаси ўтмишда қолганини айтиб мени ишонтирганлар. У қиз тўйимиздан кейин ҳам эримга бир неча бор қўнғироқ қилган, аммо турмуш ўртоғим унга жавоб бермаганларини айтдилар. Бир неча кун аввал уларнинг смс ва қўнғироқ орқали гаплашиб туришганини билиб қолдим. Ҳали ҳам унутмаганларидан хафа бўлиб кетдим. Ҳозир ҳаёлимга ҳамма нарса келаяпти, ҳаттоки уйдан кетиш ҳам. Солиҳа аёл сифатида қандай йўл тутай? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Маслаҳат учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом! Дуо қиласиз ва сабрли бўласиз. Унутиш учун бироз вақт керак. Бу каби ҳолатларни табиий деб қабул қилиш, ҳаётда учраши мумкинлигини тушуниш керак. Қалб ўзгарувчан бўлади. Бир кун ундоқ бўлса, бир кун бундоқ. Сизга берган озорларида ҳам ҳикмат бордир. Бир куни қилмишларидан уялим қолар. Кўнглингизга яқин олманг. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг