Маслаҳат

muslima O'sarova сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир муслиманинг илтимоси билан тилидан ёзяпман. “Мeн эримнинг иккинчи хотиниман. Битта ўғлим бор. Эрим бошқа аёллар билан юради ва буни тан олади. Бундай қилманг бу “ҳаром иш” дeсам, “сабр қил вақти кeлса қўйилиб қоларман у хотиним ҳам сабр қиляптику” дeйди. Буни мeн ҳeч ҳазм қилаолмаяпман. Кeйин жаҳл устида “сиз билан ажрашаман” дeдим. Агар шундай қилсам гуноҳкор бўлмайманми? Уни кўришни, гаплашишни ҳам истамайман. Нима қилсам тўғри бўлади?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ажрашиш осон иш. Ажрашишга шошилиш керак эмас. Ажрашгандан кейинги ҳаёт ҳам осон бўлмайди. Орада бола ҳам бор экан. Сабр қилган, Аллоҳдан умид қилган, дуо қилган ва ислоҳ чораларини кўрган афзал. Истихора қилиб кўринг.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: أَبْغَضُ الْحَلاَلِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ الطَّلاَقُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдир», дедилар».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.
Демак, эр салгина жаҳли чиққанда, хотини билан ғижиллашиб қолганда ёки мастликда бўлар-бўлмасга талоқ қилиши мумкин эмас. Талоқ эркакларнинг аёлларга нисбатан зулм ўтказиш воситаси эмас, балки энг сўнгги чорадир. Шунингдек, аёл киши эридан талоқ сўраши керак эмас.

عَنْ ثَوْبَانَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلاَقًا مِنْ غَيْرِ بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишни сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Эридан беҳудага талоқ қилишни сўраган аёл жаннатга кириш у ёқда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Аёл киши, ким бўлишидан қатъи назар, бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандай, балки ундан ҳам яхшироқ оила бўлишини тилаш, бунинг учун ҳалол-пок йўл билан ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг