Аборт

МаслаҳатларАборт
Комола сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллох сиздан рози бўлсин. Мушкулимни осон бўлишга ёрдам беринг. 6 йил олдин оиласи бор инсонга никоҳига рози бўлдим. Турмушни азобларига сабр қилиб яшаяпман. Ёшим 40 да. Ҳозир 9-10 ҳафтали ҳомилам борлигини билдим. Онам, фарзандларим, яқинларим туғишимга қарши. Қизим 21 ёшда. Совчилар келиб туришибди. Қизимни бахтига раҳна солишдан, қаттиққўл отам билса оқ қилишидан қўрқаман. Турмуш ўртоғим туққин деяптилар. Аллоҳ розилиги учун бир йўлни кўрсатинг. Аборт қилдирмасам ҳамма сиқувга олаяпти, аборт қилдиришдан Худодан қўрқаман. Балким ота-онани розилиги учун олдирганим яхшидур. Маслаҳатингизга муҳтожман.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Яъни, бандани рози қиламан, деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.
Ҳомилани у туғилишидан олдин олдириб ташлаш бировнинг жонига суиқасд қилишдир. Агар олиб ташланмаса, у ҳам тўлақонли инсон бўлар эди. Шунинг учун, ҳомилани олдириб ташлашга шариатда рухсат йўқ. Одатда, бола кўпайса боқа олмай қийналаман, болани тарбиялаш оғир, у билан машғул бўлиб ўйин-кулгидан қоламан каби баҳоналар ила фарзанд кўришдан қочилади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло: «Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз», деган. Бошқа бир оятда яна: «Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», дейилган. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг