асабларим жойида эмас

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиасабларим жойида эмас
Feruza сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ёшим 24 да,  2та фарзандим бор. Асабийман, сабрсизман, одамларга ишончсизман, ҳеч ким ва ҳеч нарса қизиқтирмайди. Фақат битта ўзим ёлғиз қолсам, ҳеч ким менга тeгмаса, гапирмаса. Болаларимни жуда яхши кўраман, “уларни урушмайман, урмайман ҳали болаку” дейман, лeкин сал нарсага урушиб, бақириб юбораман. Қайнона-қайнотам бор. Қайнонамни кўрсам асабийлашавераман, уйда бўлмасалар, менга гапирмасалар дейман. Гапларига олдиларида гап қайтаролмайман лекин кeтидан “нeга гапира олмадим, нeга нохақсиз” демадим деб яна асабийлашаман. 6 ой олдин 5 йил деганда қайнонам билан уришиб қолдим, қайнонамга қўл кўтардим. Бу ишимдан афсус қилмадим, қўрқмадим, қандайдир eнгил бўлдим. “Нeга яна кўпроқ урмадим, кўпроқ гапириб олмадим” деган ҳаёллар кeлди. Бу аҳвол асабларим шунчалик чарчаганиданми? Нима сабабдан бундай тeзман, қахрим қаттиқ?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Албатта асабларингиз чарчаган,чунки қилган ишингиз сизни ҳатто чўчитмади. Эҳтимол жуда кучли зулм остида қолгандирсиз. Эҳтимол еб-ичишингиз нотўғри бўлганлиги ёки эндокрин тизимингизда ўзгаришлар борлиги сабабидан шу ҳолатга тушгандирсиз. Лекин  қайтар дунё борку. Олдимиздаги фарзандларимиздан неча баробар кўпроқ қайтиши мумкин, шу ҳақда ўйлаб Аллоҳга бундай ишлар учун товба қилиш керак. Сизга невропатологга чиқишни тавсия қиламан. Ҳотиржамликка эришиш  учун кечки уйқу олдидан бир стакан илиқ сутга бир чой қошиқ тўла асал солиб, ичсангиз, анча ўзингизга келасиз ва тинч ухлайсиз. Амаллаб қайнонангиздан розилик сўраб олинг, кўнглигини кўтаринг. Агар кечирим сўраш қийинлик қилса, бир қоғозга ҳамма негатив ўйларингизни ёзинг. Уни куйдириб, кулини ташлаб юборинг. Яна бир қоғозга ёзганларингизни тескарисини, яъни уйдагиларингиздан қандай муносабат ҳоҳласангиз, ўшаларни ёзиб кулини ташланг! Ёки қайнонангизнинг расмини олиб, улар ҳақида ўйлаганларингизни расмга қараб (тасаввурингизда қайнонангизга) гапиринг. Ичингизни бўшатиб олганингиздан кейин, кечирим сўранг. Ўзингиздан ҳам, яъни онгиздан, қалбингиздан ҳам кечирим сўранг, чунки бу салбий ўй ҳаёллар билан ўзингизга озор бердингиз. Бу ишлардан мия, қалб анча таскин топади. Иложини қилолсангиз психолог кўригидан ўтинг.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг