Маслаҳат бeринг.

Muhammadali сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeнинг асаб тизимим яхши эмас. Агар битта дори ичсам ё бирор жойим бeҳосдан қаттиқ лат eб жароҳатлансам, юрагим тeз уриб, ваҳима босади, “энди аҳволим ёмонлашиб қолади” дeган фикр билан бeзовталанаман. Бу ҳолат 1-2 йилдан бери бўлмоқда, авваллври бундай эмас эди. Асаб тизимини мустаҳкамлашнинг табиий усуллари борми? Дори қабул қилолмайман.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Аввалом бор сизга зарар нарсалар нималар эканини билиб олсангиз ўзингизни эҳтиёт қилишингиз осонроқ бўлади. Сизга шамоллаш, гриппдан вирусланиш, кам ухлаш, чарчаш умуман мумкин эмас. Чунки касалингизни қўзғатворади. Бу касаллик «кардионевроз» деб аталади. Келиб чиқиши: қаттиқ стресс, нимадандир тўсатдан  чўчиб кетиш, қаттиқ қўрқиш, хавотирланиш, кўп кетма-кет шамоллаш, кам уйқу ва нотўғри овқатланишдир. Роббимиз бизга танамизни вақтинчалик истеъмолга бермаганми? Биз танамиздаги хар бир ўзгариш учун, уни эҳтиётламаганимиз учун ҳали жавоб берамизку. Шунинг учун уни эҳтиёт қилишимиз зарур. Бунинг учун ҳар қандай ҳодисалар юз берганида ҳам Аллоҳга таваккул қилишимиз ва унгагина суянишимиз керак. Аммо сизда бошланиб бўлган бу «ваҳима» касалини енгиллаштириш йўллари бор. Вақтида ухлаш тараддудини кўринг, хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг, оч қолмасдан вақтида овқатланинг. Иложи бўлса ухлашга ётганингизда яқинларингизга товонингизни ва бошингизни массаж қилдиринг. Ваҳима бошланганида эса ўзингизни мажбурлаб табассум қилиб туринг, 2-3 мин. давомида. Ўшанда табассумни мия «ҳаммаси яхши,хотиржам бўлиш керак» деб тушуниб, ваҳимани чекиктиради. Кунига 5-6 марта таомланишни ва 2,5 — 3 литр сув ичишни йўлга қўйинг. Албатта таомларингизда оқсил, кальций моддалари бўлиши, ҳамда мева ва хом сабзавотлардан, кўкатлардан кўп истеъмол қилишингиз керак. Эрталаб ва кечқурун «Ихлос», «Фалақ», «Наас» сураларни, «Оятал курсий”ни  ўқиб юринг.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг