Асаб

Aziza сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Исмим Азиза. Шу кунларда ўзимдан ўзим сал нарсага асабийлашавераман. Қўлимдан ҳеч нима кeлмайди, деб сиқиламан. Кўп тушкунликка тушаман. Илтимос, маслаҳат бeринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Инсон тушкунликка тушишининг сабаблари кӯп: кам уйқу, нотўғри овқатланиш, стресс ҳолатлар, бӯқоқ касаллиги ҳамда  ношукрликдан ҳам бӯлади. Эрталаб уйғонганда ҳамд ва шукр айтишни, қушларнинг чуғурлашишини қулоғимиз эшитишидан мамнун бӯлиб, шукр қилишни, кечқурун тӯшагимизга кирганда тӯрт мучалимиз соғ- омонлигидан шукр қилишни одат қилишимиз керак. Сув ичаётганимизда, овқат еганимизда халқумимиздан ӯтганига шукр қилишни билишимиз керак. Албатта, ўз устингизда кўп ишланг. Ӯзингизни ёмон хаёллардан чалғитинг. Ёмон, салбий хаёллар келганида, ӯша хаёлларнинг тескарисини ӯйланг. Ҳаётингизда хурсанд бӯлишга арзийдиган ҳодисалар жуда кӯплигига аминман. Шуларга эътиборингизни қаратинг. Ӯзингизни сифатлаб 108 та белги беринг, масалан: “мен гӯзалман”, “мен бахтлиман” ва ҳаказо. Ҳар куни шуларни баланд овозда ӯқинг. “Бахтли ҳаётимдан бир куни” деб ӯзингизни ҳаётингизни қандай бӯлишини орзу қилсангиз, шуларни қоғозга тушириб қӯйинг. Ўзингизга нисбатан ишончингиз йӯқолаётганини ҳис қилишингиз билан, шу қоғозингизни қӯлингизга олиб баланд овозда ӯқинг. Албатта, 8 соатлик уйқу, тӯғри овқатланишни йӯлга қӯйинг. Ухлашга ётганингизда зикр ила хотиржам ҳаётингизни, бахтли онларингизни кӯз олдингизга келтиринг ҳамда шукрона ҳиссида бӯлишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир. Невропатолог ва эндокринолог кӯригидан албатта ӯтинг. Шулар билан бирга,  Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва ҳаёт”, “Руҳий тарбия” китобларини ӯқиб туришни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг