Эрга ишонч

Madina сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен эримга ишонмай қолдим. 15 йил бирга яшадик. 4 фарзандим бор. Ўзимни ўзим ичимдан емириб қўйдим. Шу эрим “юради бировлар билан” деб ўйлайвераман.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ёмон гумон қилиши жоиз эмас. Бир нарсани то аниқ билмагунча бундай қилиш ҳам тўғри келмайди. Гумонингиз тўғри чиққан тақдирда ҳам бу ўзини емиришга арзимайди. Аллоҳ таоло мусибатимизни динимизда қилмасин. Дунё ишларига бунчалик куюниш керакмас. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг