Ёрдам бeринг

МаслаҳатларЁрдам бeринг
MAFTUNA сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Уч ярим ойлик келинчак бўлсам-да, ҳозир отамнинг уйидаман. Турли гап-сўзлар турмуш ўртоғим билан орамизга нифоқ солди. Қайнонам билан ҳам икки-уч марта жанжалашдик. Охири чидаёлмасдан, аламимдан уксус ичдим. Хўжайним ва уйдагилар бундан хабар топишгач, мендан баттар совушди. Ҳаётим буткул остин-устун бўлиб кeтди. Отамнинг мени кўрарга кўзи йўқ. Укам билан синглимни қарғайди, урушади, хуллас, аламини улардан оладилар. Онам мени тушунишга ҳаракат қиладилар. Турмуш ўртоғим билан ярашиб, яшаб кетишимизга ишончм йўқ. Улардан буткул кўнглим қолган. Тўрт дeвор ичида қийналиб кeтдим. Гоҳида жонимга қасд қилгим келадию, қўрқиб кетаман. Ёрдам бeринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Синглим, сизга бу озорлар бекорга берилмаган. Инсон қийинчиликларни енгиб ўтиб, чиниқади, пишади. Аллоҳим ҳар бир инсонга тоқатидан ортиқ синовларни бермайди. Бандасининг вазифаси чиройли сабр ва қаноат қилиб, ӯз устида ишлаш. Турмуш ӯртоғингиз билан нима сабабдан яшай олмаяпсиз, булар ҳақида тўлиқ ёзмагансиз. Шунинг учун сизга маслаҳатим: кӯп илтижо қилинг, кӯп китоб ӯқинг. Айниқса, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Руҳий тарбия” (3-китоб) ҳамда “Танбеҳул ғофилин” китобларини ӯқишингиз мумкин. Албатта, ҳар куни қайта-қайта “Алам нашроҳ” сурасини ӯқиб туришни тавсия қилган бӯлардим. Ҳар куни 1 соат пиёда юришни одат қилинг. Чунки шу вақтда организмда кучли қон айланиши оқибатида, мияда ва бошқа аъзоларда тозаланиш жараёни бошланади, ҳамда хаёлингиздан салбий хаёллар кета бошлайди. Кунига камида 8 соат уйқу ва 5–6 маҳал таомланишингиз керак. Кайфиятингиз бӯлмаса ҳам, қайта-қайта табассум қилинг. Бу ҳам сизга катта ёрдам берадиган амаллардандир. Сабаби, мия хотиржамланади. Агар иложини қилолсангиз, албатта, психолог билан учрашинг. Ӯлим ҳақида зинҳор ӯйламанг! Ҳеч ким бу дунёда қолиб кетмайди, вақти келиб ҳамма жон беради. Лекин ким қандай  амал қилиб кетади, шу ҳақида ӯйлашимиз керак.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг