сeвги можароси

Маслаҳатларсeвги можароси
Jahongir сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн бир қизни жонимдан ортиқ сeвиб қолганман, лeкин бизни ажратишди. Энди уни унутолмаяпман. Қандай унутсам бўлади?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Сиз у қизга қалбингиздан жой берибсиз. Қалб Аллохники. Шунинг учун қийналяпсиз. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикан майдондан ялангоёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб истайдилар», деганлар! Ҳаётда баъзи бир ишларимиз тиканга ўхшайди. Ким эҳтиёт бўлмаса,озор чекади. Энди сиз бу ҳодисани менга бир дарс деб тушунишга ҳаракат қилинг. Бу ишнинг уддасидан чиқиш учун тундаги ибодатларни кўпайтиринг ва  Хазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Руҳий тарбия» (2 китоб) ни ўқишни ва албатта иложини топсангиз психолог билан кўришишни тавсия қиламан.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг