Дудуқланиш

Shaxzod сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeнинг исмим Шаҳзод. 13 ёшимдан бeри дудуқланиб гапираман, ҳозир18 ёшдаман ва дудуқланишим сабаб мулоқотга унчалик кириша олмайман. Бу касаллик отамда ҳам ёшликларида бўлган экан, ҳозир яхшилар. Мазкур касаллик катта бўлгач йўқолиб кетади деб эшитганман, шу ростми? Унчалик дудуқланиб гапирмайман, лeкин баъзида ҳаяжонланиб бир сўзни айтишга ҳам қийналиб қоламан. Илтимос мeнга ёрдам бeринг!

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Шахзод, аввало мутаҳассис врач берган тавсияларни қилинг.   Сўнгра ҳаяжоннинг асосий сабаби менимча, жахлингиз чиққанда бўлса  керак. Жахл шайтондандир. Бундай  пайтда  “ Аузубиллаҳи минаш шайтонир рожим Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  ” деб биладиган сураларингизни айтинг. Аллоҳ ёрдам беради ихлос билан айтсангиз. Давралардан қочманг. Кўпроқ мулоқатга киришаверинг. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг