Авратни беҳудага кўрсатиш

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиАвратни беҳудага кўрсатиш
Soadat Soadat сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Домлалардан беҳудага авратни очиб кўрсатиб бўлмаслиги ҳақида эшитгандим. Ҳозирги пайтда аёллар шифокор кўригидан ташқари ҳам ҳар хил гўзаллик салонларига бориб авратларини(аёл кишига бўлса ҳам) кўрсатиб, тозаланиш ишларини олиб бораяптилар. Уларнинг бу ишлари мумкинми? Буни бошқа йўллари ҳам борми?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Муслималарнинг муслималарга нисбатан аврат ерлари киндикдан тиззагачадир. Номуслималарга нисбатан ҳам номаҳрам эркакдан беркитиш керак бўлган аъзолар авратдир. Мана шу аврат ерларни кўрсатиш ҳаром. Баъзи уламоларимиз ишончсиз, яъни фосиқа, диндор бўлмаган ёки шубҳали аёлларга нисбатан ҳам деганлар. Валлоҳу аълам. Қолаверса, тозаланиш ишларини ҳар бир аёл ўзи амалга ошириши керак. Буни бошқага қилдириш одобга ҳам, ҳаёга ҳам, мусулмончилигу, ўзбекчиликка ҳам тўғри келмайди ва бу ёт одат. Агар хоҳласалар ҳозирги кунда буни ўзлари амалга оширишлари  учун турли қулай воситалар бисёр.

Баҳам кўринг