Бу иш ҳаром эмасми?

МаслаҳатларБу иш ҳаром эмасми?
Soadat Soadat сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Қайним бир аёлни  бир киши гувоҳлигида ота-онаси розилигисиз  никоҳлаб олди. Қайнотам 3 талоқ қўйдирдилар. Лекин ҳозирда яна ўша аёлни никоҳлаб олиб яшаяптилар. Бу никоҳ ҳалолми ва бу ҳолатда биринчи аёли билан яқинлик қилишичи?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Бунақа масалаларни икки тараф ҳозирлигида, гувоҳлар борида масъул тарафлар ҳал қилади. Савол  жавоб билан ҳал қилинадиган иш эмас бу. Аммо айрим саволларга илм жиҳатидан жавоб бериш мумкин.
Ҳанафий мазҳабида балоғатга етган аёлнинг никоҳи дуруст бўлиши учун ота онанинг розилиги шарт қилинмайди. Албатта ота онани рози қилиш керак, уларни норози қилиш гуноҳ, аммо никоҳ розиликларисиз саҳиҳ бўлаверади. Гувоҳлар эса, бир эмас, икки киши бўлиши керак ёки бир эр киши ва икки аёл бўлиши никоҳнинг рукнидир, бусиз бўлмайди. Демак, аслида никоҳ дуруст бўлмаган. Иккинчи галги никоҳ қай тарзда бўлгани номаълум. Буни диний идорага айтиш керак, ана шунда никоҳ саҳиҳми йўқми аниқ бўлади. Бу никоҳ биринчи аёли билан бўлган никоҳга(яқинликка) таъсир кўрсатмайди, яъни ҳаром қилмайди. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг