Қиз сепига закот тўланадими?

МаслаҳатларМавзу: Динда саволим борҚиз сепига закот тўланадими?
Munisahon сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Қизимга олинган сеплар: чойшаб, одеал, чойшаб, сочиқ ва кийимлар учун закот тўлайманми?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Закот аслий ҳожатлардан ташқари, тижорат учун, айланиб турадиган моллардан чиқарилади. Сеплар ҳожатлар учун, яъни кундалик ишлатадиган нарсалар бўлганлиги сабаб улардан закот чиқарилмайди. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг