Бўй ўстириш

Abdulloh сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бўйни тeзроқ ўстириш учун қандай маҳсулотларни истeъмол қилиш кeрак? Ва қандай машқларни бажариш кeрак? Излаш хизматидан ўзимга кeракли маълумот тополмадим. Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Бўй ўсиши 14 ёшгача жадал ва 25 ёшгача ўртамиёна тезликда кузатилади. Бўйнинг тезроқ ўсишини истовчилар таркибида витамин Д, кальций, фосфор кўп бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишлари лозим булади. Булар:
илдизмевали сабзавотлардан қизил ва сариқ сабзи. Йирик баргли карам турларининг барчаси (айсберг, салат барги в.ҳ.к.),балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларидир. Шуни унутмаслик керакки, гижжа касалликлари, эндокринологик хасталиклар ва суякларнинг тоғай соҳасидаги қотиш (суякланиш фазасининг якунланиши) бўй ўсмаслигининг асосий сабабларидан саналади. Волейбол, баскетбол каби спорт турлари бўй ўсишига яхши ёрдам беради. Бўй ўсмай қолиш ҳолларида эса, энг аввало, эндокринолог шифокорга учраш тавсия этилади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг