Маслаҳат бeринг

Shirin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн биринчи марта пeдагог бўлиб ишга кирдим. Юқори синфларга биология фанидан. Бироз чўчияпман. Мeнга маслаҳат бeрсангиз. Ўқувчилар билан ишлаётганда кўпроқ нималарга аҳамият бeришим кeрак?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Аввало   педагогга  хос  кийиниш ,  ортиқча  пардоз,  тақинчоқ  бўлмаслиги,  ўқувчиларга ўтадиган  дарсингиз  қизиқарли  бўлиши  учун  ноанъанавий  усуллардан  фойдаланишингиз  лозим.  Масалан    ,,Нима  учун  ака-ука,  опа-сингиллани  ,,Жигарларим,, —  дейишади  Ўқувчи  қизиқиб  қолади,  жавоб излашга  киришади.  Ҳатто  ота-оналари  , қариндошларини  ишга  солади.     Жавоб  шундай: ака-ука,  опа-сингиллар   она  қорнида  хомила  даврида   маълум  вақт   онанинг   жигарига   бош  қўйиб  ётгани  учун   жигарлар деб  аташган  экан,  Ўқувчилар  билан  кези  келганда  ўртоқларча,  кези  келганда  қаттиққўл  бўлинг,  баҳо  қўйишда  адолатли  бўлинг.  Тажрибали  ўқитувчлар  дарсини  кўп  кузатинг.  Болани  танқид  қилишдан  олдин  ижобий   томонларрини  таъкидлашни  унутманг.  Омад  ва  муваффақиятлар  тилайман.  Дарс  бериш қандай  бахт !!!

Баҳам кўринг