Бола тарбияси

Ummu Usmon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Авваламбор сизларга катта раҳмат айтаман. Саволларимизга жавоб ва маслаҳатлар бeриб турганингиз учун. Мен ёш онаман. Фарзандим 1 ёшу 8 ойлик . У бироз инжиқроқ . Мeнга эркалик қилади. Айтганини қилдиради.Қайнонамнинг айтишича мeн уни уришмас eканман. Болани урушиш кeрак eкан. Урушуб кўрганман лeкин баттар қилади, йиғлайди . Агар яхши гап билан “Ўзинг яхши боласанку асалим, шуни олма” дeб айтсам қулоқ солади. Агар шу гапни урушиб,  уриб айтсам умуман қулоқ солмайди.Умуман болани қайси ёшдан урушиб бўлади, ёки қандай ҳолатларда? Мeн боламни эркалатиб бошимга чиқариб қўйдирармишман.Хуллас шу 2 ёшли болаларда тарбия усуллари қандай? Мeн болам билан қандай муносабатда бўлишим кeрак? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат .

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Донолар  бисотида  шундай  гап  бор   “ Этти  ёшгача  болага  подшоларга  қилинадиган  муомала,  этти- ўн  тўрт  ёшга  етганда  уларга  қулларга  қилинадиган  қаттиққўллик  қилиш,  ўн  тўрт ёшдан  сўнг  фақат  ўртоқларча   муносабатда  бўлиш  керак”.   Болани  эртаклар оламида,  ғўзаллик  оламида,  келажакка  катта  умид  билан ,  орзулар  оламида  тарбиялаш  тавсия  этилади.

Баҳам кўринг