Динда саволим бор

МаслаҳатларДинда саволим бор
A.D сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) расми борлиги ростми? Намоз ўқишни билмайман, лeкин тонгда туриб таҳорат олиб Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавотлар айтаман. Билган дуоларимни, “Ясин”ни ўқийман. Шу дуоларим қабул бўладими ёки албатта намоз ўқишим кeракми?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расмлари йўқ. Мусулмон киши кунига беш маҳал намоз ўқиши шарт. Намоз Аллоҳнинг фарзидир, қиёмат куни ҳар бир ракъат намоз учун ҳисоб китоб қилинади. Зикр ва салавотлар айтган ҳам албатта яхши, ин шаа Аллоҳ қабул бўлади деган умиддамиз. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг