Мeн қийин аҳволдаман

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиМeн қийин аҳволдаман
sevinch сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен аммамнинг дугонасининг ўғли билан яхши кўришаман, лекин йигитнинг онаси мени ёқтирмайди. Шунинг учун аммамга ўғлини тинч қўйишимни айтибди. Бўлмаса шарманда қилар экан. Аммам буни онамларга айтганди, кунда улар мени “гаплашмаяпман” дейишимга қарамай калтаклаяптилар. Менга нима маслаҳат берасиз?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 10 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Бошқа асло гаплашманг. Бу иш ўзи нотўғри. Гуноҳ ишлиги етмагандек, сизга обрў бўлмайдиган, балки шаънингиз ва номусингизни пастлатадиган ишдир. Онангиз сизга ишонч ҳосил қилгунларича ёнларидан жилмай туринг. Телефонни бир муддатга тарк қилинг, рақамини алмаштиринг. Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиринг. Ибодатларингизни мукаммал бажаринг. Аллоҳдан дуоларингизда сўранг. Фойдали ишлар билан машғул бўлинг.Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг