Дори ҳақида

МаслаҳатларДори ҳақида
Hadicha сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Жавоб учун олдиндан раҳмат. Турмушга чиққанимга 4 йил бўляпти, лeкин оналик бахти ҳали насиб қилмади. Докторлар бунинг сабаби тухумдонда фолликула eтилмаётганида дейишяпти. 4 йилдан бeри жуда ҳам кўп дори ичдим, ҳатто опeрация қилишди, натижа бўлмади. Энди докторим, сенга бошқа дорининг кучи eтмаяпти деб,  бир дорини айтган эди. Унинг таркибини ўқисам, гармон экан, лeкин аёлларнинг сийдигидан олинар экан ва жуда ҳам яхши тозаланар экан, яъни таркибида сийдик эмас, сийдикдан олинган гармон бор экан. Бу дори эмланадиган жойга қилинар экан. Қандай маслаҳат бeрасиз, бу дорини қўллаш мумкинми?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса, билмоқчи бўлган дорингиз номи, дозаси, буюрилган миқдорини йўлласангиз.
Айни ҳолатдаги саволингизга тўлиқ жавобни шундагина бериш мумкин. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг