Олдини олмоқчиман

Davlatjon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Сариқ касалининг олдини олувчи табиий маҳсулотлар борми? Уларни қай тариқа истeъмол қилинади? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ибн Сино ҳазратлари кўрсатмаларига биноан йилда бир марта баҳор фаслида сурги қилиш, зулук қўйдириб қонни суюлтириш, маҳсулотларни мижозга кўра истеъмол қилиш жигарни ёшартиради.
Сариқ касал (гепатит)нинг А, В, С, Д, Е, F, G турлари мавжуд. Уларнинг ҳаммасидан сақловчи бирор бир маҳсулот йўқ, шу йўсинда юқиш усуллари ҳам турлилигини инобатга олиб, қон билан боғлиқ барча муолажаларда эҳтиёт чораларини кўрган маъқул. Батафсил маълумот учун:
http://www.gepatit.com   Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг