Намоз ҳақида

Фируза Жамалова сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум! 6 ёшли фарзандим бор, намоз ўқиган пайтимда ёнимга туриб намоз ҳаракатларини мендан кўриб такрорлайди. Савол: унга ўргатиш мақсадида намозни  овозимни сал чиқариб ўқисам буни намозга таъсири йўқми? Бераётган маслаҳатларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 10 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Аёл киши намозида ўзига эшитиладиган даражада овоз чиқаради. Ундан ортиқ, яъни бошқага эшитиладиган даражада чиқариши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг