Маслаҳат бeринг

Davlatjon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн бироз кўнгилчан ва тортинчоқ бўлсам-да, лекин салга жаҳлим чиқиб, асабийлашаман. Гина-кудуратчиман. Ўзимга ёқмаган гап-сўзларни ҳеч унутаолмайман. Уларни эсласам,  жазавага тушиб қоламан. Мeн бундай ҳолатларда нима қилишим кeрак? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Инсон бир умр ӯз устида ишлаши керак. Яъни, жаҳл чиққанда ҳадисларда келган зикр ва дуоларни такрорлаш, дарров жавоб бермай, сукут сақлаб, кейин жавоб бериш керак. Ёмон хаёллар келса, ўзини қӯлга олиб, аксини қилган ҳолда яхши ҳолатларни эсига тушириши, ӯзини мажбурлаб бӯлса ҳам табассум қилса, мияда позитив ӯзгариш пайдо бӯлади ва хафа бӯлиш деган нарса эсдан чиқади. Ӯзингизни сифатлаб, камида 108 хил кӯриниш бериб, қоғозга тушириб, уларни ҳар куни ӯқинг. Яъни, “мен ақллиман”, “мен яхшиман”, “мен гӯзалман” ва ҳоказо. Булар сизга ӯзингизга бўлган ишонч кучини бағишлайди. Албатта, хулқингизни гўзал бўлиши учун кӯп китоб ӯқиб, уларга амал қилган яхши.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг