Фарзандим ҳақида

Shahlo сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! 2 нафар фарзандим бор. Катта ўғлимни бобо ва бувиси жуда эркалатишади. Ўзи 3 ёшда бўлса ҳам жуда асабий, қайсар, инжиқ, укасини ургани урган. Укасидан ҳамма нарсани қизғанади. Айтганларимни қилмай, кўзлари билан мени қўрқитади. Маслаҳат беринг, нима қилай?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Кичкина болаларга албатта тарбия муҳим. Фарзанд 14 ёшга киргунича она ва бола ӯртасида энергетик томонидан худди киндик узилмагандек маълум бир боғлиқлик бӯлади. Шунинг учун она қанчалик кӯтаринки руҳда юрса, ҳаётидан мамнунлик ҳисси бўлиб, унга нисбатан қанча сабрли ва юмшоқлик билан муомалада бўлса, фарзанд ҳам худди шундай ӯзгаришларга эга бӯлади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг