Ота-онадан вос кечиш

МаслаҳатларОта-онадан вос кечиш
Nazarova Qurbonovna сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум!

Ассалому алайкум!

Мани сизлардан бир нарсани сўрамоқчидим. Мани бир танишим Россияда яшаб бир христиан динидаги ўзидан 3 ёш катта фарзандли аёл билан турмуш қурган ота-онадан берухсат. Оила қуришгандан сўнг 1 йил ўтиб қизли бўлишган. Яшаётган аёли исломми тан олмайди ва у хам уни динга киршизишга харакат килмайди. Бу яшашинг гунох деб унга айтсам динда христианга уйланиш мумкин дейилган деб жавоб беради. Хаттоки исломий никоҳдан ўтмасдан факат ЗАКС дан ўтиб яшаб келмоқда 8 йил давомида.

Масаланинг иккинчи тамони ота-онаси ўғлини бу ишини билгач сен оқ падар бўласан сени оқ қиламиз бизни уятга кўйма деса мен ундан қўрқмайман дейди. Ота -онаси жуда исломий яхши одамлар фарзанди бўлгани сабабли хали хам оқ қилмай 5 маҳал номозда унга Аллохимдан инсоф сўрашади. Ота-она унга бу иши хатолиги айтиб хали йиллар ўтиб пушаймон қиласан болам дейишса, ман шу аёлни учратганимга Аллохга шукр қиламан сизлар нимага мани бахтимми кўра олмайсизлар дейди. Уни тўғри йўлга чақирган ота-онани ва ака-сингилларини писанд қилмайди.

Бу воқеани энг ачинарли тамони у Россида ғайри дин аёли ва унинг ўғли қизи ва онаси билан жуда бахтли, мазза қилиб ўйнаб кулиб, давр-даврон суриб яшамоқда. Ота-онаси ва ака-сингилларидан хабар хам олмайди.Отам-онам нима еб ичишвотти , қанақа яшашвотти, кийимлари борми, ким уларга қараяпти, хеч нимага мухтожмасмикан улар деб хатто ўйламайди ва хабар олмайди. Хаттоки пул хам уларга жўнатмайди. Ота-она унга телефон қилиб болам қайт тўғри йўлдан адашма деб ох-фарёд чексалар хам бир марта хаётта мазза қилиб яшаш керак дейди иймонсиз нафс қули.

Манга айтингчи диндошим бу инсонни охирати қанақа, Аллох таолло олдида у ким. Аллохим бу инсонни кечирадими. У фоний ва боқий дунёларда жазо олармикан. Қачондир тавба қилармикан.

Олдиндан КАТТАКОН РАХМАТ. Жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Бу хизматдан фойдаланувчи! Сиз жавоб почтангизга қаранг! Саволингизга анча олдин жавоб берилган. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг