Миядаги қўрқув

Жасур сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Миямда ҳар хил қўрқинчли ҳодисалар худди бир оздан кейин менда содир бўладиганга ўхшайди. Кейин “товба” ёки “йўқ” деган сўзларни бошқалар ёнида айтиб юбораман-да, кейин хижолат бўламан. Қўрқинчли нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳарчанд ҳаракат қилмай, барибир миямга келаверади. Бундан қутулишни хоҳлайман. Маслаҳатингиз учун олдиндан ташаккур.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда ӯзингизни чалғитинг, кунига бӯлиб-бӯлиб 5–6 марта овқатланинг. Бу ҳолатлар бор-йўғи сизнинг хаёлингиз, ҳақиқатда эса сиз бахтли инсон эканингизни ўйланг. Ҳаётингизда шукр қилишингиз учун қандай сабаблар бор, уларни бирма бир ӯзингизга санаб беринг. Албатта, кўп зикр қилинг, қалбингизда хотиржамлик пайдо бӯлади.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг