Бўй ўстириш

Номаълум сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Мен бўйим ўсмаётганлигидан хавотирдаман. Аввал бўйим 14-5 ёшимгача нормал ҳолда ўсди, сўнг руҳиятимда анча ўзгаришлар бўлганлиги сабаблими, бўйим ўсишдан тўхтаб, аксинча, чўка бошлади. Бу ёшимда руҳий зўриқишларга кўп учрадим. Ҳозир эса жуда асабийман, ҳатто одамови, уятчанг, тортинчок бўлиб қолганман. Ҳаммадан ўзимни олиб қочаман. Ҳозир ёшим 18 да. 2-3 йилдан буён бўйим ўсмаяпди. Илтимос, менга ёрдам беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!  Бўй ўсиши 14 ёшгача жадал ва 25 ёшгача ўртамиёна тезликда кузатилади. Бўйнинг тезроқ ўсишини истовчилар таркибида витамин Д, кальций, фосфор кўп бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишлари лозим булади. Булар: илдизмевали сабзавотлардан қизил ва сариқ сабзи. Йирик баргли карам турларининг барчаси (айсберг, салат барги в.ҳ.к.), балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларидир. Шуни унутмаслик керакки, гижжа касалликлари, эндокринологик ҳасталиклар ва суякларнинг тоғай соҳасидаги қотиш (суякланиш фазасининг якунланиши) бўй ўсмаслигининг асосий сабаблардан саналади. Волейбол, баскетбол каби спорт турлари бўй ўсишига яхши ёрдам беради. Бўй ўсмай қолиш ҳолларида эса, энг аввало, эндокринолог шифокорга учраш тавсия этилади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг