Маслаҳат бeринглар

Davlatjon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн 20 ёшдаман. Бироз кўнгилчанман ва салга ғазабланаман. Тортишувни яхши кўраман. Биров билан айтишиб қолсам, тeзда хафа бўламан. Бундай ҳолларда нима қилишим кeрак, илтимос маслаҳат бeринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига оид китоблар ва ҳадисларни қанча кўп ӯқисангиз, шунча яхши. Динимизда хизматлари буюк инсонлар жуда кӯп, улар ҳақидаги китобларни ҳам мутолаа қилиш мақсадга мувофиқдир. Тортишувга берилиш инсоннинг ӯзига ишониш кучини сустлигини билдиради. Илм эса бу иллатни йӯқотади. Тортишув ва илм билан фикр алмашиш ӯртасида фарқ катта. Ӯзингизга ишонч пайдо бўлганида, тортишувга ҳожатингиз қолмайди.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг