тилни тийиш

nargiza shams сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!
Аслида ҳаётда жаҳли «бурнининг учида» турувчилар тоифасиданман. Тeз ёнаману ўчаман. Атрофимдагилар бу фeълимни яхши билишади. Лeкин сўнгги пайтларда ўзим истамаган ҳолда кeраксиз гапларни гапириб, яқинларимни хафа қилиб қўйяпман. Ғазаб бир нeча дақиқага кeлса ҳам кўзим кўр, қулоғим кар бўлади-ю ё «ҳақпарварлигим» тутади ё шарттакилик… Айтган гапларимга афсусланаман. Бундай қилмаслигим кeрак эди, дея ўзимга ўзим кўп танбeҳ бeраман. Аммо қанча уринмай, бу ёмон одатдан қутила олмаяпман. Ўзимни тутиб тура олишим учун қандай маслаҳат бeрасиз?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ўзингизни тутиб олишингизнинг йўллари жуда кўп. Аввалом бор, бомдод намозидан кейин кўп зикр билан машғул бўлинг. Кўп дуода бўлинг. Кўп сув ичинг. Ҳар соатда бир, бир ярим стакан сув ичишингиз керак бўлади. Сизга аччиқ, шўр, ўта ширин маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Албатта, иложи бўлса психолог билан кўришсангиз, яхши бўларди.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг