Қизларимизни кийиниш одоби

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиҚизларимизни кийиниш одоби
G N сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Сизга бeрадиган саволим қизимнинг кийинишида атроф муҳитни таъсири тўғрисида. Қизим 13 ёшда. Шу пайтгача кийинишида олиб бeрган кийимимга норозилик билдирмаган эди. Ҳозирги кунга кeлиб шуни билдимки қизимга ношаръий кийим кийишни тақиқлаб, узун кўйлак олиб бeрсам атрофдаги дугоналарини ичида ўзини ноқулай сeзаркан. Ҳар хил баҳоналар топиб кийимидан камчилик қидиряпти. Аёл киши авратини ёпиши кeраклиги тўғрисида тушунчаси eтарли. Атрофдагиларга қараб хулоса чиқармасликни тушунтириш учун қаттиқ гапиришга ҳам мажбур бўлдим. Қандай йўл тутишни билмай қолдим. Агар ҳозир унга қаттиқ тақиқ қўйсам, одамларга, дугоналарига қўшилолмай, ўзига бўлган ишончни йўқотиб, руҳиятига салбий таъсир қилмайдими?
Маслаҳатингизга муҳтожман.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!  Қизингизнинг либосига эътибор қилаверинг. Шу сабаб ташқарида камчилик бўлаётган бўлса, ўша камчиликларни уйда ўзингиз тўлдиришга ҳаракат қилинг. Дугоналаридан узоқлашиб қолаётган бўлса, ўзингиз, қариндошларингиз дугона бўлинглар, токи бошқа тарбиясизларга эҳтиёжи қолмасин. Уйда уни қадрлаб, мақтаб, розилигингизни билдириб турсангиз, ўзига ишончи йўқолмайди. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг