Маслаҳат беринг

МаслаҳатларМаслаҳат беринг
Iroda сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Менинг эмизикли фарзандим бор. Кундан-кунга озиб кетаяпман. Ўзимга келиш учун нима қилишим керак ёки сабаби — бола эмизаётганимми? Фарзандим энди 8 ойлик бўлди. Илтимос, маслахат беринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ҳа, сут она қонидан синтез бўлади, эмизиш даврида зарурий витаминлар, микро-макро элементлар, озиқ моддалар тақчиллиги юзага келади. Бу ҳолатда кўпроқ овқатланиш (5-6 маҳал) ва юқори калорияли озиқ-овқатлар (гўшт, тил, товуқ, балиқ, тухум, гречка, ловия, лавлаги, новвот, анжир, узум, қовун, сут маҳсулотларини кўпроқ) истеъмол қилиш лозим бўлади. Кун давомида мева қоқиларидан новвот қўшилган компот тавсия этилади ва ичилаётган суюқликлар миқдори 2-2,5 литрдан кам бўлмаслигига эътибор қилиш лозим бўлади. Витрум пренатал форте, Полижен каби поливитаминлар қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Болага қўшимча овқатларни бера бошлаш зарур.
Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг