оила

одина сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 17 йил бўлган бўлса-да, хўжайним билан   ҳанузгача келишиб яшай олмаймиз. Илтимос, ёрдам беринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Саволингиз жуда қисқа. Фарзандларингиз борми, оилангизда кимлар билан яшайсизлар, эр-хотин келишмаслигингизнинг асл сабаби нимада эканлиги ёзилмаган. Аввалом бор турмуш ӯртоғингизнинг ёқмаган томонлари ҳақида ӯйлаб кӯринг. Сизга ёқмаган камчиликлари қайсидир маънода сизда хам мавжуддир. Чуқурроқ мулоҳаза қилинг. Ӯша камчиликларингизни бартараф қилишга ҳаракат қилинг. Қарс икки қӯлдан чиқади, деган нақл бор. Бу ҳаётда ҳеч нима шунчаки содир бӯлмайди. Шунингдек, бесабаб ҳеч ким асабимизни бузмайди. Бизга бирор инсоннинг қайсидир иши маъқул келмаса, албатта ӯзимизга савол беришимиз керак: «Нима учун Аллоҳим мени шу ҳолга туширди?» деб.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг