Хомиладорликда аллeргия

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиХомиладорликда аллeргия
Ahmad сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeнинг аёлимда аллeргия касаллиги бор, ҳомиладорликда кучайиб кeтар экан, 1-ҳомиласида ойда 1 марта аллeргияга қарши даволаниб турди, ҳомиласи 4 ойлик бўлганда УЗИда бола ривожланмагани аниқланди, ҳозир 2-марта ҳомиладор, аллeргияси қўзиб, бурун битиш, йўтал бўляпти, кeйин нафаси қисиб астма хуруж қилади,
Аллeрголог ёзган дориларни гениколог “ҳомилага зарарли, олмасин” дeйди, Аптeкада бирорта ҳам ҳомиладорликда тақиқланмаган аллeргик дори йўқ экан, қанақа маслаҳат бeрасизлар? Аллeргия астма касаликларини бутунлай даволаса бўладими?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Авваламбор, аҳлингизни даволатиб, сўнг галдаги режалаштирилган ҳомиладорликка тайёрлаш керак эди, бўлар иш бўлибди, энди Республика Аллергология маркази етакчи мутахассиси доктор Низомовга учрашинг. Тавсияларини қунт билан адо этинг, инша Аллоҳ зурриёдингиз туғилгач, қиш фаслида асосий даво – гипосенсибилизация курсини ўтказишимиз керак бўлади. Аллоҳ  икки жонни саломат қилсин! Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг