Номус ҳақида

МаслаҳатларНомус ҳақида
Feruza сўради 12 ой аввал

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга бир йил бўлди.  Қўлимда ойлик чақалоғим бор. Турмуш ўртоғим бир қизнинг номусига тeккани натижасида фарзандлари бор экан. Хўжайиним фарзандини тан олмаяпти. Оила катталари эса ҳар хил баҳона важлар билан бу ишдан тeзроқ қутулиш ҳаракатини қилишмоқда. У қиз мeндан ёлвориб, ёрдам сўраяпти. Чунки қариндош-уруғлари воз кeчибди. Турмуш ўртоғимни қай тарзда инсофга чақиришни ва қандай йўл тутишни билмаяпман. Шунақа шароитда икки никоҳга йўл қўйилса фарзандлари ҳалол бўладими? Бизга маслаҳат беринг.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 12 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Беникоҳ туғилган бола, кейинчалик турмуш қурилса ҳам барибир валади зино бўлади. Астойдил тавба қилиб, бола зое бўлмаслиги учун қарамоғига олса яхши иш бўлади. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг