иккиланиш

Маслаҳатлариккиланиш
Nur сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Исмим Нур 21ёшдаман. Нeгадир мeнга баъзи инсонларнинг ишонгиси кeлмайди.Бу мeнга қаттиқ таъсир қилади. Лeкин ҳeч қачон ҳeч кимнинг ишончидан қоладиган иш қиламаганман. Узоқларга кeтгим кeлади. Нима қилай? Ёрдам бeринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Нур! Қаёққа кетсангиз хам ўзингиздан қочиб кетолмайсиз. Кўпроқ дуода бўлинг.Албатта яхши кунлар келишига ишонинг. Эрталаб уйқудан уйғонганингизда атрофга назар солинг, сиз кўраётган нарсаларни кўплаб кўзи ожизлар кўролмайди.Сиз эшитган қушларнинг сайрашларини кўплаб қулоғи карлар эшита олмайди. Сиз ифода қила оладиган сўзларни талаффуз қила олмайдиган ожизлар қанча. Номаъқул хаёллар келганида чуқур нафас олиб,оҳиста чиқазинг ва яна такрорланг. Шу ҳолатда нақадар бахтлиман, деб такрорланг. Албатта ўз вақтида уйқу ва фойдали озиқ-овқат билан ўзингизни таъминланг. Кўпроқ китоб ўқинг.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг