Қалтираш касаллиги хақида

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиҚалтираш касаллиги хақида
Хусан сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Менинг онам 67 ёшда, қалтираш касаллиги 2008 йилдан буён давом этиб келади, истеъмол қилаётган дорилари: секладол, мадапар ва наком. Ҳозирги кунда наком таблеткасидан  яримтадан ичиб, кунига 8-10 та ичиб келади. Кўп даволатдик, лекин шифокорлар қалтираш касаллигининг давоси йўқ, деб айтишди, лекин 4 йилдан буён онам касаллигига яна бир касаллик қўшилган — қизиб кетади, қуёш нури ва иссиқликка чидолмайди, ўзидан сўрасак қизиб кетиш юракдан бошланиб, бутун гавдам олов бўлиб ёнади, деб айтади ва танасига нам латталарни кўйиб ўзининг ҳароратини туширади ва нако ёки селадол таблеткаларини ичганда қизиб кетиш ярим соат пасаяди. Сизлардан шу қизиб кетиш, яъни танада иссиқлик бериш дардига даво топишда маслаҳат беришингизни илтимос қилиб сўраймиз. Термиз шаҳридаги ўнлаб шифокорларга кўрсатдик, қизиб кетиш касаллигини билишмади ва доридан бўлаётган бўлиши мумкинлигини айтишди. Жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Климакс белгиларидан қизиш ва совиб туриш 80 ёшгача ҳам кузатилиши қайд этилган.
Онангизни эндокринолог шифокорга кўрсатиш зарур. Модомики, қизиш тўш ортидан бошланаётган экан, албатта юрак коронар томирлари текширилиши лозим. Юрак тож томирлари тиқилишида айни ҳолат кузатилади, вақтида чораси кўрилмаса, миокард инфарктига олиб бориши мумкин. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг