Маслахат бeринг

Javoxir сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен одам кўп бўлган жойларга боргим келмайди,ҳатто улар ўз танишларим, дўстларим бўлса ҳам. Уларга ҳар доим ўз фикримни билдиришга қийналаман.Сал ҳазил гапни ҳам жиддий қабул қиламан.Очиги кулишни унутиб қўйганман. Арзимаган сабаблар билан ҳам севгилим билан урушавераман. Жуда асабийман.Одам гавжум жойда ўзимни қандай тутишни билмайман.Илтимос,ёрдам беринг.Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Афсуски ёшингизни айтмабсиз.Қандай шароитда улғайгансиз – бу ҳам номаълум. Кўпинча инсон онггида “мен ҳаммадан пастроқман, ожизроқман” деган ишонч бўлса, ўзига ишонмаса сиздаги холатларни келиб чиқишига олиб келади. Ўз устингизда кўпроқ ишланг, ўзингизни танлаган касбингиз бўйича ёки бошқа йўналишларда ривожлантиринг. Гавжум жойларда одамларга қараб эътибор қилиб туринг. Ким қандай кўринишда, ким билан, ўзини қандай тутяпти ва ҳоказоларни таҳлил қилинг. Шунда ўзингиз ҳақингизда, нима қилишни,қандай тутишни ўйламайсиз. Кўп вақтингизни ибодатларга бағишланг. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг