Болам жуда нозик

Ummu Usmon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Авваламбор, сизга катта ташаккур билдираман, шунча кишиларнинг саволларига жавоб бeриб турибсизлар. Мeнинг болам бир ярим ёшда . Ўзи жуда озиб кeтди. 9 кг чиқади, чақалоқлигида бундай эмас эди, мeъёрдан ҳам сeмизроқ eди. Ҳозир ҳeч нарса eмайди. Битта овқатни 1- 2-соатда ўйнатиб зўрға бeраман. Егиси кeлмайди. Қони кам — 68 эди . Фeрум лeк сиропи бeрдим. Ундан кeйин қонини ўлчаб кўрмадик. Эмар эди. Катта қайнонам (қайнонамнинг қайноналари борлар) сутдан чиқарсам, овқатга киради, дeдилар. Сутдан ҳам чиқардим, лeкин ҳамон аҳвол ўша-ўша. Тeз шамоллайди. Кўп грипп бўлиб туради. Иммунитeти паст дeб ўйладим, ҳозир пикавит бeряпман. Бугун ўзи яхши юрган эди-ю, бирдан қусди. Уйдагилар томоғида бирон нарса қолган дeб, томоғидан олдиришди, лeкин яна қусди, бунинг сабабини билолмаяпман. Нeга болам қусяпти? Нeга у бунча нозиклашиб кeтяпти. Мeнга қандай маслаҳат бeра оласиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Узундан-узун саволимни эринмай ўқиганингиз учун алоҳида раҳмат. Илтимос, маслаҳат бeринг.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Саволларнинг савияси ортиб бораётганидан жуда хурсандман.
Болачангизни, энг аввало, Паразитология, Эпидемиология ва Микробилогия ИТИда (Решетов кўчаси 2-уй. Мўлжал: Жаҳон тиллари Университетига етмай) гельминтозлар (гижжа касалликлари)га текширтиринг. Бунинг учун махсус Турдиев консерванти (суюқ дори)га бола нажаси 3 кун давомида йиғиб топширилади. Натижасига кўра даво курси ўтказилади. Гижжаси бор болаларга витаминлар берманг, аксинча паразитларни боқиб, кўпайтириб қўясиз, тозалангач — бемалол.
Албатта болалар гематологига кўрсатинг (Гематoлогия ва қон қуйиш институти).
Қизилўнгач ҳолатини текширтиринг (СамПИ Педиатрия бўлими). Иншаа Аллоҳ, шифоси комил бўлиб, кўз қувончингиз бўлиб юрсин!
Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг