Бу ҳам ҳайзми?

Muxaymina сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeнда ҳар ой ҳайз кўришимдан 4-5кун олдин оч қизғиш рангда бетаҳорат кeлади. Шифокор кўригидан ўтгандим замбуруғлар борлигини айтди ва мен даволандим. Замбуруғлар туфайли шундай бўлса бу таҳоратни бузадими ёки бунда ҳам ғусл вожиб бўладими?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Замбуруғ туфайли бўлса ва даволанган бўлсангиз, у йўқолиб кетиши керак. Ҳайз пайтидан бошқа пайт келмаса ва ҳайзга уланиб келса, демак у ҳайздан бўлади, шу сабаб ғусл вожиб бўлади. Агар бошқа пайтларда ҳам келиб турадиган бўлса, таҳоратни бузади. Ғусл вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг