Феъл-атворим яхши эмас

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиФеъл-атворим яхши эмас
Онакуш сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ёшим 34 да. Уч нафар фарзанднинг онаси бўлсам-да, ёшимга ва оналарга хос фикрлай олмайман. Феъл-атворим жуда ёмон. Ўтакетган эрка, қайсар ва ўжарман. Тезда асабийлашаман, айтганимни қилдирмасдан қўймайман.  Бу характер албатта инсонга зеб бермаслигини ҳам биламан. Шунинг учун намоз ўқишни, фарзандларимга яхши она бўлишни жуда хоҳлайман. Лекин бунинг уддасидан чиқа олмаяпман. Хулқимни, феъл- атворимни ўзгартиршим учун маслаҳат беринг, нима қилай?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Аввалом бор ӯзингиз учун кун тартибини тузиб олинг. Мия фаолиятининг яхши ишлаши учун 8 соат уйқу ҳамда сабзавот, мева ва  оқсил моддага тӯйинган таом ва салатлардан кунига 6 маҳал истеъмол қилинг. Ўз вақтида ухлашни одат қилинг. Чунки тунги уйқу маромида бӯлса, бахт, хурсандчилик ва соғломлашишга сабабчи бӯладиган гармон пайдо бӯлади. Қалбни уйғотадиган китоблар ӯқинг.  Соғлом фикрлайдиган, хулқи гўзал, китобхон инсонлар билан тез-тез учрашиб туринг. Ва албатта , имконингиз бӯлганида, психолог билан суҳбатлашинг. Сабаби, салбий феълни келтириб чиқазувчи омиллар асосан болаликдаги бӯлган воқеаларга боғлиқ бӯлади.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг